• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Видеоқўнғироқлардан планшетгача: ХХ аср илмий фантастлари нималарни башорат қилган?

    1945 йилда фантаст ва футуролог Артур Кларк «Космик станция: уни радио узатиш эҳтиёжларида қўлланиши» номли ишини оммага ҳавола қилди. Унда космик аппаратлар телевизион сигналларни узатиши мумкинлигини тахмин қилди, деб ёзади InsiderPro.

    Кларкнинг иши ўз давридан анча илгарилаб кетган эди — ўшанда телевидение илк қадамларини амалга ошираётган эди. 17 йил ўтиб, 1962 йилда Тelestar 1 алоқа сунъий йўлдоши тарихда биринчи бўлиб Трансатлантика телевизион сигналини узатди.

    Кларк техник янгиликлар пайдо бўлишини башорат қилган биринчи фантаст эмасди, ва албатта сўнггиси ҳам эмас. Ушбу ноёб романлар улар муаллифининг ғаройиб ижодий салоҳияти ва зийраклигидан дарак беради.

    1888 йил: Кредит карталари («Ўтмишга назар», Эдвард Беллами)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Китобда: Беллами футуристик утопиясида махсус карталар фуқароларга марказий банкдан пулларни кредитга олиш имкониятини бериб, нақд пулларга бўлган эҳтиёжни бартараф этар эди. Жуда танишдек, шундай эмасми?

    — Аёллар ҳам эркаклар каби кредит карталарига эга бўладими?

    — Албатта.

    — Аёллар картаси бўйича чекловлар пастроқ бўлади деб умид қиламан, сабаби улар оилавий шароитлар туфайли тез-тез узоқлашишга мажбур бўлади.

    Ҳаётда: Биринчи оммабоп кредит картаси 1950 йилда Diner’s Club компанияси томонидан тақдим этилди. 2012 йилда дунё бўйича икки миллиарддан ортиқ фаол кредит карталаридан фойдаланилган. Улар бўйича жами қарздорлик 1 триллион доллардан ортиқ бўлган.

    1911 йил: Видеоқўнғироқлар («Ральф 124C 41+», Хьюго Гернсбек)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Китобда: «Телефот» — қаҳрамон Элис 212Б423 қор кўчкиси таҳдидига дуч келганда ёрдам чақириш учун фойдаланган видеотелефон. У ўзидан 6,5 минг километр масофада бўлган Ральфга қўнғироқ қилади.

    Алоқани тиклашга бир неча марта уринишдан сўнг Ральф телефотни четга олиб қўйишга тайёр эканлигида, у яна ёниб қолади. Бироқ унинг экранида дўсти ўрнига чиройли қиз кўринди. Бутунлай нотаниш кишининг юзини кўрган қиз ҳайратга тушди. Бунга жавобан Ральф «Кечирасиз, Марказий навбатдаги хатога йўл қўйган кўринади. Операторга шикоят қилишимга тўғри келади», — дейди.

    Ҳаётда: Бугун фақатгина WhatsApp орқали ҳар куни 340 миллиондан ортиқ видеоқўнғироқ амалга оширилади. Бунга Skype, Google Hangouts, Facetime ва Facebook Messenger сервислари ёрдамида амалга ошириладиган видеоқўнғироқларни ҳам қўшсак, видеомулоқот учун биз сарфлайдиган вақт астрономик кўрсаткичларга етади. Ҳозирги авлод оддий қўнғироқларга қараганда видеоқўнғироқларни кўпроқ амалга ошириш бўйича биринчиликни эгаллайди.

    1931 йил: Кайфиятни кўтарувчи дорилар («Ғаройиб янги дунё», Олдос Хаксли)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Асарда: «Сома» — ҳукумат томонидан аҳолини назорат қилиш учун оммавий тарқатиладиган галлюциноген. Фуқаролар дори воситаси «тинчлантирувчи» таъсир кўрсатишига ишонтирилиб, норозилик туйғусини ҳис қилмаслик учун уни мунтазам истеъмол қилиш тавсия қилинади.

    — Ғазабланма, дейди Ленайна. — Ёдингда тут: «Сома ичсанг — ҳеч қандай драма бўлмайди».

    — Бас қилсанг-чи! — дейди Бернард.

    Ленайна елкасини қисиб қўяди.

    — Уришиш ва драмадан кўра, ярим грамм яхшироқ, — дейди у ва қадаҳни ўзи ичиб юборади.

    Ҳаётда: «Ғаройиб янги дунё» жамиятидаги наркотикларга қарамлик АҚШ аҳолисининг рецепт билан чиқариладиган дориларга эҳтиёжининг ошиб бораётганлиги билан қиёсланади. Хаксли бутун фармацевтика соҳаси тараққиёт йўналишини башорат қилган ҳисобланади. Бундан ташқари, у жамиятдаги соғлом бўлиш учун албатта бирор-бир дори истеъмол қилиш зарур эканлиги ҳақидаги онгости тасаввурларининг юзага келишини башорат қилган.

    1939 йил: Кузатув («1984», Жорж Оруэлл)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Китобда: Катта Ака антиутопик концепцияси илк бор айнан «1984» романида пайдо бўлган. Шундан буён унинг терминологияси ва муаллиф номи турдош номларга айланди ва улар асосий хусусиятлари умумий кузатиш, ёлғон ахборот ва тарғибот бўлган тоталитар давлатни тасвирлаш учун қўлланилади. Романда кишиларнинг ҳар бир ҳаракати кинокамералар томонидан кузатилади — ҳукумат томонидан тўлиқ назорат шахсий ҳаёт дахлсизлигининг ҳар қандай аломатини йўққа чиқаради.

    Инстинктга айланган одат — ҳар бир сўзингни эшитиб туришгани ва чироқни ўчиргунингга қадар ҳар бир ҳаракатинг кузатиб турилишини англаган ҳолда яшашга тўғри келарди — ва сен шу тарзда яшар эдинг.

    Ҳаётда: 1942 йилда, «1984» романи чиққандан атиги уч йил ўтиб Германияда кинокамералар илк бор Фау-2 ракетаси парвозини мониторинг қилиш учун қўлланилди. Бугунги кунда кузатув одатий жамоатчилик видеомониторинги чегарасидан анча чиқиб кетган.

    1968 йил: Планшетлар («Космик одиссея 2001», Артур Кларк)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Китобда: Астронавтлар Ер билан алоқа ва космик кемалар диагностикаси учун «газета компьютерларидан» фойдаланган.

    Ҳаётда: Планшетлар қаерда ихтиро қилинган, уларнинг ихтирочиси кимлар эканлиги ҳақида ҳозиргача ягона фикр йўқ. Бироқ 2002 йилда дўконларда сотувга чиққан илк қурилма HP’нинг Microsoft Тablet PC бўлди. Бугун планшетларнинг сотув ҳажми стол компьютерлари ва ноутбукларнинг биргаликдаги сотув ҳажмидан ошиб кетган.

    1969 йил: Электромобиллар («Ҳамма Занзибарда тўхтасин», Жон Браннер)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Асарда: Браннер 2010 йилда Америка кўчаларида электрик ёғилғидан қувват олувчи автомобиллар юриши ҳақида ёзади.

    Ҳаётда: Бугунги масала қачон электромобиллар кўчаларда пайдо бўлишида эмас, балки улар бензинда ҳаракатланувчи автомобиллардан ўзиб кетиши учун қанча вақт талаб этилишида. Бу яқин келажакда амалга ошадиган кўринади. Tesla ва Volkswagen 2025 йилга келиб электромобиллар ишлаб чиқаришни йилига 1 миллион донагача ошириш режаси ҳақида маълум қилган.

    1972 йил: Бионик аъзолар («Киборг», Мартин Кэйдин, шунингдек, «Олти миллион долларлик одам»нинг экранга чиқиши)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Китобда: Ҳалокатдан сўнг учувчи Стив Остин оёғи, чап қўли ва кўзидан айрилади. Шифокорлар жамоаси йўқотилган аъзоларни бионик аналоглари билан алмаштириб, уни киборгга (одам ва машина гибриди) айлантиради.

    Ҳаётда: 1993 йилда мушак саратони ва ампутацияни бошдан кечирган Роберт Кэмпбелл Эйрд учун Эдинбургдаги (Шотландия) Маргарет Роуз шифохонасида бионик қўлни кўчириб ўтқазиш операцияси амалга оширилди.

    Бугун тадқиқотчилар тайёр инсон органларини етиштирмоқда.

    1984 йил: Жаҳон ўргимчак тўри («Нейромант», Уильям Гибсон)

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Асарда: Киберҳудуд миллионлаб компьютер томонидан яратилган, PAХ глобал тармоғи билан боғланган «консенсуаль галлюцинация» сифатида тасвирланади. Тармоққа бузиб кириш мумкин.

    Ҳаётда: Бу борада британиялик редактор Энди Уир шундай дейди:

    «Илмий фантастика баъзан ғоялар адабиёти деб аталади. Уильям Гибсоннинг ‘Нейромансер’ романи буни ажойиб тарзда акс эттиради. Қўлда ёзадиган машинкада ишлай туриб, муаллиф кейинчалик интернетга айланадиган нарсани тасаввур қила олган».

    Яна нималарни кутиш мумкин?

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    2004 йилда Жефф Райман «Ҳаво» деб номланган романида 2020 йилга келиб одамлар фикрлаш ёрдамида тармоққа чиқа олишини башорат қилган. Футурист ва ихтирочи Рэй Курцвейлнинг фикрича, бу каби технология яқин вақт ичида ҳаётга татбиқ этилади. Курсвейл 2030 йилга келиб, инсон неокортесини тўғридан-тўғри тармоқ билан уловчи наноботлар пайдо бўлишини тахмин қилади. Балки бунинг ҳам гувоҳи бўламиз...

    23.11.2017, 09:29   Изоҳ (0)   12917
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илон Маск Boring Company кепкаларини сотишдан 300 минг доллар ишлаб олди

    23.11.2017, 07:39

    Google ўз янгиликларида RT ва Sputnik’дан «Россия тарғиботи»ни фильтрлаб олади

    21.11.2017, 12:32

    LG нуфузли мукофотларни қўлга киритди

    21.11.2017, 11:00

    Alibaba Хитойдаги «Ашан» гипермаркетларининг 2,9 млрд долларлик акцияларини сотиб олади

    20.11.2017, 11:14

    Буюк Британияда дунёдаги энг катта ҳаво кемаси ҳалокатга учради

    19.11.2017, 10:35

    Хитой дунёда илк электр энергиясида ишловчи кемани сувга туширди

    18.11.2017, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.