Дунёдаги энг катта ҳаво кемаси — Airlander 10 Буюк Британияда ҳалокатга учради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт ва дирижабль гибриди бўлган учиш қурилмаси Бедфордшир графлигида маҳкамлаб қўйилган мачтасидан ажралиб, майдонга қулади. Унинг бортида бўлган аёл — экипаж аъзоси жароҳат олди ва касалхонага етказилди. Airlander’нинг 20 тоннали кабинаси буткул вайрон бўлди.
Кема устида иш олиб бораётган Hybrid Air Vehicles компанияси 17 ноябрь, жума куни синов парвозини муваффақиятли амалга оширганди. Қурилмани яратишга 100 миллион фунт стерлинг (132 миллион доллар) сарфланган эди.
Изоҳ (0)