Гуанчжоуда (Хитой) дунёда илк электр энергиясида ишловчи кема сувга туширилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кеманинг сув сиғими 2 тоннадан иборат. Умумий узунлиги 70,5, эни 13,9, ботиш даражаси эса 3,3 метрга тенг. Экипаж 6 кишини ташкил этади.
Кема литий батареяли икки электр двигателига эга. Тўлиқ қувватланган ҳолда (бунинг учун икки соат талаб этилади) 80 километрга сузиб бориши мумкин.
Шу тариқа, портда қувватланиш чоғида бир пайтнинг ўзида юкни қайта ишлашни амалга оширса бўлади.
Кема Чжуцзян дарёсида юкларни ташиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)