Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажми 2 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда мамлакат инвестициялар ва ривожланиш вазири Женис Қосимбек маълум қилди, дея хабар беради Kazakhstan Today.
«Экспортнинг умумий ҳажми 2 миллиард доллардан ошди ёки 145 миллион тонна маҳсулотни ташкил этди. Жумладан, Афғонистон, БАА ва Эронга гўшт ҳамда парранда маҳсулотлари, Хитойга ўсимлик ёғи ва асал етказиб бериш бошланди», — деди Женис Қосимбек.
Вазирга кўра, Россия, Марказий Осиё ва Хитой Қозоғистон маҳсулотлари учун асосий бозор бўлиб қолмоқда. Хусусан, Марказий Осиёга экспорт ҳажми 30 фоизга кўпайди ва 1,5 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)