Бразилиянинг Кампу-Лимпу-Паулиста шаҳрида ўғлини кўтариб олган полициячи дорихонани тунамоқчи бўлган икки ўғрини отиб ташлади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Хабарда қайд этилишича, икки ўғри дорихонани тунаш мақсадида кирганида маҳаллий полиция сержанти рафиқаси ва ўғли билан харидни амалга ошираётган эди.
Кузатув камерасидан олинган тасвирларда полициячининг ўғлини қўлида кўтариб турган ҳолда ўғриларга қарата ўқ уза бошлагани, кейинроқ эса болани рафиқасига бергани акс этган.
Жиноятчилар ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ўғрилик ва қотиллик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Полициячининг ҳаракатлари ўзини ҳимоя қилиш сифатида баҳоланиши мумкин.
Изоҳ (0)