Apple кейинги авлод iPhone’и учун лазерли 3D-датчик устида ишламоқда
Apple компанияси 2019 йилда чиқарилиши режалаштирилган смартфоннинг асосий камераси учун янги «3D-датчик» ишлаб чиқмоқда, деб ёзадиHi-TechMail.ruBloomberg агентлигига таяниб. Сенсор тўлдирилган реаллик дастурлари ва сервислари билан ишлаш учун қўлланилади.
Ушбу датчик лазерлар тизими ёрдамида ишлаб, турли объектлардан таралаётган нурларнинг акс этиш тезлигини қайд этади ва шу тариқа атрофдаги маконнинг уч ўлчамли харитасини тузади. Айни пайтда iPhone X’даги FaceID юзни таниб олиш тизими шунга ўхшаш тарзда ишлайди.
Apple ҳозирда 3D-таҳлил тизимларини етказиб берувчи бир нечта компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Янги тизимга iPhone X’нинг олд камераси ва FaceID тизимида қўлланиладиган TrueDepth сенсори асос қилиб олинади.
Изоҳ (0)