Интернетда Samsung Galaxy S9 ва S9+ смартфонларининг суратлари пайдо бўлди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Уларга кўра, кичик Galaxy S9 Galaxy S8 га ўхшаш бўлади. Асосий фарқи — бармоқ изи сканери орқа панелдаги камера пастига жойлаштирилади.
Galaxy S9+ нинг суратларида эса у S9 дан анча фарқ қилишини кўриш мумкин. Смартфоннинг бурчаклари ва қирралари анча ўткир, орқа панелда эса бармоқ изи сканери кўринмайди. Эҳтимол, катта версияда сканер экран ичига жойлаштирилар.
Мавжуд маълумотларга кўра, Galaxy S9 ва S9+ 5,8 ва 6,2 дюймли дисплей, Snapdragon 845 процессори, 16 мегапикселли қўш камера (асосий) ва 12 мегапикселли олд қўш камерага эга бўлади.
Изоҳ (0)