Муқаддам аҳволи оғирлашиб, чуқур комага тушиб қолгани хабар қилинган актёр Шуҳрат Нуралиев вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ қандли диабет касаллигидан азият чекиб келаётгани айтилган санъаткор чуқур кома ҳолатига тушиб қолгани, Эндокринология институтида ҳаёт учун курашаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, Шуҳрат Нуралиев Ўзбек миллий драма театри ва кинодаги қатор роллари билан танилган. Хусусан, «Осмондаги болалар», «Девона», «Улфатлар-2», «Янги бой», «Севгинатор-2», «Зарб» фильмларидаги роллари уни айниқса машҳур қилган.
Шуҳрат Нуралиев кинорежиссёр сифатида бир қанча фильмларни суратга олган, сўнгги вақтларда эса хусусий театрда бош режиссёр сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Изоҳ (0)