Зимбабве ҳукмрон партияси «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти» мамлакат президенти Роберт Мугабе импичментини бошлаш истагида, деб ёзади «Ведомости».
Тегишли таклиф 21 ноябрь, сешанба кунги парламент йиғилишида тақдим этилади. Импичмент жараёни икки кун вақт олиши мумкин.
Партиянинг ҳуқуқий масалалар бўйича вице-котиби Пол Мангвана бош айблов президент рафиқасига конституцион ҳокимиятни ноқонуний эгаллашга йўл қўйганлигида эканлигини маълум қилди. У президент рафиқасининг мамлакатни бошқариш ҳуқуқи йўқ эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ CNN Мугабе истеъфога маълум бир шартлар эвазига чиқишга рози бўлганлигини маълум қилган эди. Телеканал манбаларига кўра, генераллар унга ва унинг рафиқаси Грейсга тўлиқ иммунитет тақдим этишга рози бўлган. Шунингдек, Мугабега бор мол-мулкини сақлаб қолишга рухсат берилган.
Изоҳ (0)