Cessna-172 енгил моторли самолёти Сан-Хосе шаҳридаги (АҚШ, Калифорния штати) уйга қулади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Самолёт Рейд Хиллвью аэропортидан учганди. Парвоздан сўнг учувчи диспетчерга тизимдаги носозлик хақида хабар берди ва аэропортга қайтишга уринди. Бироқ бошқарувни уддалай олмай, уй ёнидаги гаражга қулади.
Ҳодиса оқибатида самолётнинг икки йўловчиси жиддий жароҳат олди, яна бир йўловчи енгил шикастланди. Уларнинг барчаси касалхонага етказилди.
Самолёт қулаши чоғида уйда бир неча киши бўлгани, бироқ улардан ҳеч бири жабрланмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)