Россия адлия вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг барча камераларини телевизор ва музлатгичлар билан таъминлашни таклиф қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирлик таклиф қилаётган ўзгаришларга кўра, тергов ҳибсхоналари ички қоидаларининг камераларни телевизор, музлатгич ва вентиляция билан жиҳозланишини белгиловчи бандидан «имконият бўлганда» деган жумла олиб ташланади.
Шу тариқа камераларни мазкур маиший буюмлар билан жиҳозлаш мажбурий кўринишга эга бўлади.
Изоҳ (0)