Япония ҳукумати кемалар ва ердаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган АҚШ «Томагавк» қанотли ракеталари аналогини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Yomiuri газетаси хабар берди, деб ёзади «РБК».
Газетада маълум қилинишича, Япония Мудофаа вазирлиги шахсий қанотли ракеталарини 2018 йилдаёқ яратишни режалаштирмоқда. У япон оролларини ҳимоя қилиш учун қўлланилади. Ҳарбийлар янги қурол нафақат мамлакат мудофаа қудратини ошириши, балки Шимолий Кореяни тийиб туришига умид қилмоқда.
Ракета ишлаб чиқариш қиймати 7,7 миллиард иенга (68,5 миллион доллар) баҳоланмоқда. У 2022 йилдаёқ тайёр бўлиши мумкин. Ракета парвоз давомийлиги 300 километрга баҳоланмоқда. У ердаги қурилмадан, шунингдек, ҳарбий кемалар ва қирувчи самолётлардан учирилиши мумкин.
Изоҳ (0)