Фарғона шаҳридаги собиқ «Фуран кимё бирикмалари» ва «Фарғонагазаппарат» заводлари ўрнида Мустақиллик шаҳарчасини барпо этиш ишлари қизғин олиб борилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
2013 йилдан буён қурилиш ишлари давом этаётган шаҳарчада 60 дан зиёд кўп қаватли замонавий уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги қурилиш дирекцияси бошлиғи Фахриддин Қорабоевнинг айтишича, бу йил ҳам бешта 7 қаватли ва йигирмата 4 ва 5 қаватли турар-жойлар бунёд этиш режалаштирилган. Қурилиш ишларини «Марғилон ихтисослаштирилган таъмир-қурилиш», «Ҳамкор ободон-имкон» каби корхоналар бунёдкорлари амалга оширмоқда.
Шаҳарча тобора замонавий қиёфа касб этиб, кўркам турар-жойлар қаторида таълим, тиббиёт муассасалари, спорт мажмуалари, маданий-маиший иншоотлар ва дам олиш масканлари қад ростламоқда.
Изоҳ (0)