Ҳукумат шакллантириш бўйича дастлабки музокараларнинг бош берк кўчасига кириб қолиши Германияни 70 йилдан буён кузатилмаган мураккаб вазиятга олиб келиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат президенти Франк-Вальтер Штайнмайер баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Биз ГФР тарихида 70 йилдан бери кузатилмаган вазиятдамиз. Бу сиёсий партияларни катта таҳдидлар олдига ташламоқда», — деди у.
Олдинроқ Германия эркин демократик партияси Ангела Меркель раҳбарлигидаги Христиан-демократик иттифоқи / Христиан-социалистик иттифоқи блоки ва «Яшиллар» билан бирга ҳукумат тузиш борасидаги музокаралардан чиққан эди.
Келишувга эришилганида, бирлашма парламентдаги 709 мандатдан 393 тасига ёки 55 фоиз овозга эга бўларди. Либералларсиз қолган партиялар 44 фоиз овозга эга бўлади ва кўпчиликка айлана олмайди.
Изоҳ (0)