Тан олинмаган Донбасс тузилмаси жангариси Украина қўшинлари томонидан уюштирилган отишмада ўлдирилди. Бу ҳақда Донецк айирмачиларининг оператив қўмондонлиги раҳбари Эдуард Басурин баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Ҳимоя чоғида бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди», — деди у журналистларга.
Басурин Украина ҳарбийлари Докучаевск шаҳрини ўққа тутиб, аҳоли яшайдиган уйга зарар етказганини билдирди.
«Биз Украина ҳарбийларининг жиноятларини қайд қилишда давом этмоқдамиз», — деди у.
Изоҳ (0)