• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Савол-жавоб: Бензинга нималар бўлаяпти?

    Ўзбекистонда 15 ноябрдан бензин нархи ошди. Ҳар доимгидек, кутилмаганда. Citizen нашри нега бензин нархи ошди-ю, энди нима бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб излади.

    Фото: Citizen

    Фото: Citizen

    1. Нима шовқин?

    Қисқача қилиб айтганда, 15 ноябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча АЁҚШларида бензин нархи ошди. 2800 сўм бўлган Аи-80 энди 3800 сўм. Аи-91 бензини 4300 сўмга, дизель ёқилғиси 4100 сўмга кўтарилди.

    Ҳафта бошида ижтимоий тармоқларда бензин қимматлашиши ҳақидаги гап-сўзлар тарқала бошлади. Вилоятлардаги АЁҚШларда бензин бутунлай йўқолиб қолганини сезган аҳоли яқин вақт ичида нархлар ошишини тахмин қилганди. Миш-мишлар фақат тахминларга асосланмаган экан шекилли, айнан тармоқ фойдаланувчилари келтирган нархлар кейинчалик давлат томонидан расман белгиланди.

    13 ноябрь куни «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати журналистларнинг бензин қимматлашиши билан боғлиқ саволларига аниқ жавоб бера олмади. Улар янги нархлар борасида ҳеч қандай буйруқ олишмаганини таъкидлади. Аммо нархлар барибир ошди. Бунга оддий сабаб келтирилди — бензин ва бошқа ёқилғи ресурслари бутун дунёда қимматлашган.

    2. Охирги марта нархлар қачон ошганди?

    Бензин нархи сўнгги бор 2016 йил 23 октябрида кўтарилган эди. Ўшанда ҳам бензин баҳоси ўртача учдан бирга ошганди. Қизиқарли жиҳати, айнан ўша куни «Ўзбекнефтгаз» бутун республика бўйлаб бир хил нархни жорий қилган эди. Унгача ёқилғининг чакана нархларини АЁҚШларнинг ўзлари бошқариши мумкин эди.

    Фуқаролар ўша вақтда ҳали янги бўлган Президент виртуал қабулхонасига бензин танқислиги муаммоси ҳақида кўплаб шикоятлар йўллаган. Бензин бор бўлса ҳам, унинг нархи қиммат эди: Аи-80 вилоятларда 3000 сўм бўлгани ҳолда Тошкентда 2075 сўм эди, баъзи олибсотарлар эса уни қўлда 5000 сўмга сотаётган эди.

    3. Хўп. Давлат қандай чоралар кўради?

    Президентнинг бензин муаммоси билан боғлиқ бўлган янги қарори чиқди.

    Молия вазирлиги маҳаллий нефтни қайта ишловчи заводларга 250 миллион доллар ажратади. Бу пуллар эвазига заводлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун четдан хом ашё ва тайёр ёқилғи сотиб олиши керак. Дастлабки 600 миллион сўмни заводлар шу ҳафта ичида олади.

    Бундан ташқари, йўл ҳақи кескин ошиб кетмаслиги учун «Тошшаҳартрансхизмат» давлат бюджетидан қўшимча пуллар билан таъминланади. Нефтни қайта ишловчи заводлар бир нечта солиқ турларидан озод қилинди, бензин учун солиқ эса икки баравар камайтирилди.

    4. Биз ўзимиз нефть қазиб оламиз-ку. Нега яна сотиб олишимиз керак?

    Ўзбекистонда нефть қазиб олса ҳам, унинг миқдори кўп эмас. 2016 йилги жаҳон рейтингида Ўзбекистон 47-ўринни эгаллади, мамлакатда йилига 2,6 миллион тонна нефть қазиб олинади. Бу борада етакчилардан ҳисобланган Саудия Арабистони йилига 585 миллион тонна, Россия 554 миллион тонна ва АҚШ 543 миллион тонна нефть қазиб олади.

    2010 йилдан бошлаб Ўзбекистонда 6 йил ичида қайта ишланадиган нефть миқдори 26 фоизга камайган, импорт эса тахминан шунча миқдорга кўпайган. Бу дегани, давлат корхоналари ўз кучи билан барчани ёқилғи билан таъминлай олмайди. Ёқилғи импорти ҳажми юқорилиги ва нархларнинг ошиши шунга боғлиқ.

    Вазиятни ўзгартириш учун Жиззах вилоятида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу завод йилига 5 миллион тонна нефть қайта ишлаб чиқаради. Бироқ, ушбу нефтнинг асосий қисми Ўзбекистонга чет элдан келтирилади.

    5. Эшитишимча, жаҳон бозорида нефть арзонлашаётган экан. У ҳолда нега бензин қимматлашяпти?

    Тасаввур қилинг, нефть қазиб олувчи йирик бир компания бор. Бу компания ишлаб чиқариш, ускуналар, ходимлар маоши, транспортировка ва қайта ишлаш учун катта пул сарфлайди. Нефть нархи туша бошлаши билан бу компания зиён кўра бошлайди.

    Ўзбекистонда нефть қазиб олиш билан ҳам, уни қайта ишлаш билан ҳам «Ўзбекнефтгаз» шуғулланади. Нефтнинг пасайган нархи ўрни, чорасизликдан, бензин ва бошқа қайта ишланган маҳсулот турлари баҳосини ошириш билан қопланади. Яна таъкидлаш керакки, якуний нархга ҳайдовчилар, сотувчилар ва ҳатто нефтни қайта ишловчи заводлардан олинадиган солиқлар ҳам қўшилади.

    6. Бензиннинг ҳозирги нархи табиий ҳолатми?

    Мураккаб савол. Бир томондан, Ўзбекистонда бензин бор-йўғи 0,5 доллар туради. Бу дунёдаги олтинчи кўрсаткич. Ўзбекистондагидан кўра арзонроқ бензинни фақат Венесуэла (1 цент), Саудия Арабистони (24 цент), Туркманистон (29 цент), Жазоир (31 цент) ва Эрон (34 цент) бор. Энг қиммат бензин Гонконг, Норвегия ва Нидерландияда — тахминан икки доллар.

    Бироқ бу нархларни ўртача ойлик иш ҳақи нисбатан олиб таққосласа, мақбулроқ кўринса керак. Венесуэладаги ўртача иш ҳақига 6 200 литр, Саудия Арабистонида 10 208 литр, Жазоирда 1 345 литр бензин сотиб олиш мумкин. Ўзбекистонда ва бензин нархи энг қиммат бўлган Гонконгда ўртача маошга 500 литр сотиб олиш мумкин.

    7. Бундан буёғига нима бўлади?

    Бугун кун тартиби ва қонунчиликка тез-тез ўзгаришлар киритиляпти, шунинг учун олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Лекин, бироз юқорироқда қайд этиб ўтилган Президент қарори баъзи бир хулосалар чиқаришга асос бўла олади.

    Ушбу қарорга кўра, кейинги йилдан бошлаб давлат органлари ва «Ўзбекнефтгаз» каби компаниялар товарларга чекланган нархларни белгилай олмайди. Албатта, Вазирлар Маҳкамаси алоҳида белгилаб чиқадиган ижтимоий аҳамиятга молик ёки стратегик жиҳатдан муҳим бўлган маҳсулотлар бундан мустасно.

    Шунингдек, давлат монополиячилари ўз маҳсулотини биржа савдосига қўйиши ва нархлар бозор методлари билан белгиланиши шарт бўлади. Бу дегани, «Ўзбекнефтгаз» яқин вақт ичида бензинни хусусий АЁҚШларга кимошди савдоси орқали сотади ва бензиннинг харидорлар учун якуний нархи талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ўзгариб туради. Катта эҳтимол билан, ёқилғи нархининг қандайдир чекланган минимал нархи бўлади, бироқ максимал нарх ўсишда давом этса керак, деб ёзади Citizen.

    18.11.2017, 15:09   Изоҳ (0)   95238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент узра ҳарбий вертолётларда Ўзбекистон байроғи олиб ўтилди (фото+видео)

    18.11.2017, 14:26

    «Фозил ота» қабристони қаровчиси Мироқил Фозилов Япония императори ордени билан тақдирланди

    18.11.2017, 13:59

    Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Исроил элчиси билан учрашди

    18.11.2017, 10:15

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейс миллатига мансуб фуқароларга табрик йўллади

    18.11.2017, 09:45

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Давлат байроғи куни муносабати билан 10 километрлик марафон ўтказади

    18.11.2017, 09:31

    Мирзиёевнинг Сергелига ташрифи, Тошкент узра байроқли вертолёт, тест синовларининг янги тартиби ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    17.11.2017, 21:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.