Россия президенти Владимир Путиннинг Санкт-Петербургга 17 ноябрь, жума куни амалга оширган ташрифи давомида ҳуқуқ-тартибот идораларига бомбалар ўрнатилгани ҳақида 60 га яқин қўнғироқ бўлди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Эрталабдан 60 га яқин қўнғироқ бўлди. Улар орқали турли объектлар, жумладан, президент кортежи йўналиши ва Путин бориши керак бўлган манзилларга қўшни объектларга ўрнатилган 50 та портловчи қурилма ҳақида хабар берилди», — деди Песков.
Президент матбуот котибининг айтишича, ҳеч бир ҳолатда бомба топилмаган.
«Табиийки, хавфсизлик хизмати бундай вазиятда нима қилиш лозим бўлса, шуни амалга оширди. Бу иш фуқаролар учун ноқулайлик туғдирмаслигига алоҳида эътибор қаратилди», — таъкидлади Россия президентининг матбуот котиби.
Изоҳ (0)