Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар америкаликларга зилзиладан жабр кўрган мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишни тақиқламайди, бироқ айрим чекловларга риоя этиш зарур. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Гуманитар мақсадлар учун мўжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва дори-дармон АҚШнинг Эронга нисбатан савдо санкцияларига тааллуқли эмас. Бироқ улар Эрон ҳукумати, шунингдек, чекловлар остидаги шахслар ва муассасаларга йўналтирилмаган бўлиши лозим», — дейилади вазирлик изоҳида.
Ҳужжатга кўра, АҚШ молиявий тизимлари Эронга тижорий бўлмаган шахсий ўтказмаларни амалга ошириши мумкин. Бу АҚШдан Эронга дўстлар ёки оила аъзоларига ёрдам учун ўтказиладиган маблағни ҳам ўз ичига олади.
Изоҳ (0)