• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳамма Роберт Мугабени гапирмоқда. У ҳақда нималарни билиш керак?

    Зимбабведа нуфузли ҳарбийлар гуруҳи 15 ноябрь куни мамлакатнинг 93 ёшли президенти Роберт Мугабени уй қамоғига ташлади. Унинг эҳтимолий икки ворисидан бири ҳисобланган хотини — Greyс мамлакатдан қочиб кетди; иккинчи ворис вице-президент Эммерсон Мнангагва эди — уни ўтган ҳафта Мугабенинг ўзи ҳокимиятни эгаллаб олишда айблаб, истеъфога чиқарганди. Мугабе 37 йилдан бери Зимбабвени бошқаради, у сайёрадаги энг кекса давлат раҳбари, Африкада энг узоқ вақт ҳукмронлик қилаётган президентлардан, шунингдек, жаҳондаги энг таниқли диктаторлардан бири. Норасмий маълумотларга кўра, тўнтаришдан сўнг Мугабе ҳокимиятни ихтиёрий равишда топширишдан бош тортиб, мамлакатни кейинги — 2018 йили бўладиган президент сайловига қадар бошқариш истагини билдирган. Meduza нашри Мугабе ҳақида гаплашаётганда билиш лозим бўлган жиҳатларга эътибор қаратди.

    Роберт Мугабе.

    Роберт Мугабе.
    Фото: Meduza

    Роберт Мугабе қандай қилиб ҳокимият тепасига келган?

    Мугабенинг асли касби ўқитувчи, 1960 йиллардан бошлаб сиёсатга аралашган. Ўша вақтларда Зимбабве Буюк Британиянинг ўз-ўзини бошқарувчи мустамлакаси эди ва сегрегация (қора танлиларни ажратиб қўйиш) сиёсатини юргизувчи оқ танли озчилик ҳукумати томонидан бошқариларди.

    1960 йиллар охиридан то 1979 йилга қадар мамлакат мустақиллик учун урушни бошдан кечирган, шу вақтда икки миллий партия майдонга чиққан. Мугабе улардан бири — «Зимбабвенинг Африка миллий иттифоқи» (ЗАМИ) етакчиси эди. 1980 йили, Зимбабве мустақилликка эришганидан сўнг, ЗАМИ парламент сайловларида ғолиб чиққан, Мугабе эса бош вазир лавозимини эгаллади. Орадан етти йил ўтиб, 1987 йили у мамлакат конституциясини ўзгартириб, бош вазир курсисини бекор қилди, ўзини эса президент этиб тайинлади (кейинчалик у президент сайловларида беш марта ғолиб чиққан).

    Мугабе яхши президент бўлганми?

    Мугабе ҳокимият тепасига келган вақтда Зимбабве иқтисодиёти Африкада энг қудратларидан бири эди. Ҳозир эса — жаҳоннинг энг қашшоқ 30 мамлакатидан бири. Бироқ мустақилликнинг ва Мугабе ҳукмронлигининг илк йиллари зимбабвеликлар ўз раҳбаридан норози бўлмаган. Бунга бир неча сабаб бор.

    Мугабе легитим парламент сайлови якунларига кўра бош вазирга айланган. У инқилоб рамзи ва нафақат Зимбабведа, балки ундан ташқарида ҳам яхшигина обрў-эътиборга эга эди. Бундан ташқари, барқарор иқтисодиётга эга мамлакат раҳбарига айлангач, у ижтимоий соҳага катта эътибор қаратган: унинг ҳукмронлиги дастлабки 10 йилида таълим ва соғлиқни сақлашга ажратилган харажатлар уч баробар ошган.

    Умуман олганда, Мугабе сиёсий нуқтаи назардан сўл қанот вакили эди: у энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаган, янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантирган, кредитлар бўйича ставкаларни чеклаган.

    Бироқ нолинчи йилларнинг бошида мамлакатда инқироз бошланиб, 2008 йилда у ўз чўққисига чиқди. Ўшанда Зимбабве ташқи қарзи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 131 фоизини ташкил этди, ЯИМнинг ўзи эса 18 фоизга қисқарди. 2008 йил охирига бориб инфляция даражаси ойига 79 миллиард фоизга етди; нархлар ҳар 24 соатда икки баробарга ошарди.

    2009 йили Мугабе миллий валюта — Зимбабве долларидан воз кечишга мажбур бўлган ва ҳисоб-китоблар учун АҚШ доллари ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) рандидан фойдаланишга ўтилган. Шундан бери мамлакат ЯИМ ҳажми — 2016 йилда салкам 0 даражагача тушган бўлса-да — манфий кўрсаткичларгача пасайгани йўқ. Ҳозир эса Зимбабведа яна янги инқироз юз бериши эҳтимоли борлиги айтилмоқда.

    Нима учун мамлакатда бундай жиддий инқироз юз берган? Мугабе яна қандай ишлари билан машҳур?

    Мугабе Зимбабведан оқ танли фермерларни ҳайдагани билан танилган. Айнан мана шу «тезкор ер ислоҳоти» Зимбабведаги инқирознинг асосий сабаби ҳисобланади.

    Зимбабве ўз мустақиллигини эълон қилган 1980 йили мамлакатдаги экин майдонларининг 80 фоизи 5 фоиз оқ танли аҳоли қўлида эди. Ерларни қайта тақсимлаш инқилобнинг асосий шиорларидан бири бўлган, бироқ Буюк Британия имзоланган келишув бундай ислоҳот ўтказилишини 10 йилга кечиктирган эди. Давлатга мажбурий тартибда сотилиши шарт бўлган фермаларнинг дастлабки рўйхати 1990 йилларнинг бошига келибгина тузилган.

    2000 йили қора танли аҳоли оқларга тегишли бир неча фермаларни эгаллаб олган; суд аҳолининг бу ҳаракатларини ноқонуний деб топган. Бунга жавобан Мугабе оқ танлиларни «давлат душмани» деб атаб, «тезкор аграр ислоҳот» ўтказилишини эълон қилган. Кейинги уч йил ичида 4300 та ферма 127 мингдан зиёд қора танли деҳқонлар қўлига ўтган. Мустамлакачиларнинг авлодлари мамлакатдан оммавий равишда қочишни бошлаган, ерларнинг янги хўжайинларида эса фермерлик қилиш бўйича зарур билим ва кўникма йўқ эди. Оқибатда ҳосилдорлик пасайган, Зимбабве чет элдан озиқ-овқат сотиб олишга мажбур бўлган.

    Шунга қарамай, Мугабе ер ислоҳотидан воз кечмади. 2017 йилга келиб, унинг сўзларига кўра, оқ танли аҳоли ихтиёрида бор-йўғи 73 та ферма қолган эди, холос.

    Ворис сифатида кўрилган унинг хотини қандай ишлари билан машҳур?

    Афтидан, айнан Greyс Мугабенинг сиёсий хоҳиш-истаги сабабли мазкур тўнтариш юз берди. Бунгача у асосан ўзининг исрофгарчилиги (бу «фазилати» шарофати билан у Gucci Greyс лақабини орттирган) ва ўзини муносиб тута билмаслиги билан танилган эди. 2017 йил августида Greyс Мугабе жанубий африкалик модель Габриэлла Энжелсни урган эди. Ҳодиса Ёҳаннесбургдаги меҳмонхона номерида юз берган — модель бу ерда Greyснинг ўғиллари билан бирга бўлган. Энжелснинг сўзларига кўра, Зимбабве президентининг хотини хонага бостириб кириб, у ерда ким бўлса ҳаммани савалай кетган; моделнинг пешонаси ёрилган. Қиз Greyс Мугабени тажовузда айблади, бироқ Зимбабве биринчи хоними судга келмади — у ЖАР томонидан тақдим этилган дипломатик дахлсизликдан фойдаланиб, ватанига қайтиб кетган.

    Мугабе қандай қилиб бунча узоқ вақт ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб тура олди?

    Оддий — мухолифатни шафқатсизлик билан жазолаш ва сайлов натижаларини сохталаштириш орқали. Бош вазирга айлангач, Мугабе «Бешинчи бригада» номли махсус бўлинма тузган, унинг аъзолари 1987 йилга қадар мухолифатдаги «Зимбабвенинг Африка халқ иттифоқи» (ЗАXI) партиясининг 20 мингга яқин аъзолари ва тарафдорларини ҳибсга олиб, йўқ қилган. Иш икки партиянинг бирлашуви ва Зимбабвенинг бир партияли мамлакатга айланиши билан якунига етган.

    Роберт Мугабе ва Морган Свангираи. 2008 йил, 22 июль.

    Роберт Мугабе ва Морган Свангираи. 2008 йил, 22 июль.
    Фото: Meduza

    Йиллар ўтиши билан Зимбабведаги сайловларнинг эркинлиги камайиб борди, дейди Иллинойс (АҚШ) университети тарих профессори Тереза Барнс. Қоидабузарликлари бўйича энг машҳур сайлов 2008 йилгиси ҳисобланади. Ўшанда мухолифатчи Морган Свангираи президент сайловининг биринчи турида ғалаба қозонган, бироқ тарафдорларига уюштирилган кетма-кет ҳужумлар сабаб иккинчи тур арафасида ўз номзодини сайловдан олган. У ўшанда «ҳокимиятга эришиш йўлида одамларнинг ўлдирилиши»га жим қараб тура олмаслигини айтиб ўтган эди.

    Мугабе сайловнинг иккинчи турида 85,5 фоиз овоз олган — бу ўша вақтда мамлакатда ақлбовар қилмас даҳшатли гиперинфляция юз бераётган вақтда қайд этилган натижа.

    Мугабени ҳаммаёқда мана шундай ёмон одам деб ҳисоблашадими?

    Африкада Роберт Мугабени ҳали ҳам озодлик учун кураш тимсоли сифатида қадрлайдиганлар бор. У аксарияти ўзи каби ўтмишда мустақиллик учун курашган президентлар билан яқин муносабатда.

    Зимбабве президентининг Ғарб билан муносабатлари яхши эмаслиги тушунарли ҳол. 1990 йиллар охири — нолинчи йиллар бошида АҚШ ва Европа Иттифоқи Мугабе тузумига қарши санкциялар жорий этган, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Ғарбдаги бошқа донорлар Мугабени иқтисодиётни қулатганликда айблаб, молиявий ёрдамни тўхтатган. Бунга жавобан, у АҚШ ва Буюк Британиянинг фикри билан ҳисоблашиш нияти йўқлигини билдирган. «Мени бу лавозимга тайинлаган Парвардигоргина ундан мени олиши мумкин! МДК (Зимбабведаги мухолифатчи партия) ҳам, британияликлар ҳам мени бу лавозимдан ололмайди», — деган эди у 2008 йилги сайловлар арафасида.

    18.11.2017, 17:14   Изоҳ (0)   20889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Норвегия расмийлари НАТО машғулотларида Эрдўғон ва Отатурк душманлар рўйхатига киритилгани учун узр сўради

    18.11.2017, 17:00

    NASA Атлантика океанида ғойиб бўлган Аргентина сув ости кемасини қидиришга қўшилди

    18.11.2017, 16:47

    Мадуро Испаниядан қочоқ мухолифатчини қайтармасликни сўради

    18.11.2017, 16:06

    Зимбабве Африка миллий иттифоқи Грейс Мугабени ҳукмрон партиядаги лавозимини тарк этишга чақирди

    18.11.2017, 15:52

    Саудия Арабистони Германиядаги элчисини чақириб олди

    18.11.2017, 15:24

    АҚШда Кеннедининг ўлдирилишига боғлиқ яна ўн мингдан ортиқ ҳужжат эълон қилинди

    18.11.2017, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.