Венесуэла президенти Николас Мадуро Испания ҳукуматидан мамлакатдан қочиб кетган мухолифатчи Антонио Ледесмани қайтармасликни сўради, деб хабар берди «РИА Новости».
Вампир биздан Мадридга қочиб кетди, яхшиси уни бизга қайтаришмасин.Уй қамоғида сақланган Ледесма 17 ноябрь, жума куни эрталаб қўшни Колумбияга, у ердан Avianca компаниясининг рейси орқали Испанияга қочиб кетган.Николас Мадуро, Венесуэла президенти
2015 йилда Ледесма Каракас мериясида ҳибсга олинган. Расмийлар уни президентга қарши давлат тўнтаришини уюштиришга алоқадорликда айблаган эди.
Изоҳ (0)