Норвегия мудофаа вазири Франк Бакке-Йенсен НАТОнинг Норвегиядаги ўқув-машғулотлари вақтида Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ҳамда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тасвири туширилган «душман плакатлари»дан фойдаланилганидан афсусда эканлигини билдирди, деб хабар берди «РБК».
Бакке-Йенсен Туркияни НАТОнинг муҳим иттифоқдоши дея атаб, Норвегия унинг ҳамкорлигини юқори баҳолашини қўшимча қилди.
«Душман плакатлари» билан содир бўлган ҳодисадан сўнг, Туркия ўз қўшинларини ўқув машғулотидан чақириб олди. Воқеа ҳақида Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Туркия бош штаби раҳбари Хулуси Акар ва мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан муносабатлари бўйича вазири Омер Челик маълум қилди. «Улар менга Норвегиядаги ўқув машғулотидан 40 нафар ҳарбий хизматчини чақириб олишлари ҳақида айтишди. Мен уларга бу ишни дарҳол бажаришлари лозимлигини айтдим. Бундай шароитда ҳеч қандай иттифоқ бўлмайди», — деди Эрдўғон.
Изоҳ (0)