Хавфсизлик кенгаши БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг Сурияда кимёвий қурол қўлланишини текшириш бўйича миссияси сўнгги иш кунида унинг мандатини узайтиришга муваффақ бўлмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Охирги ой мобайнида Хавфсизлик кенгаши тўрт бор буни амалга оширишга уринди, бироқ уларнинг барчаси пучга чиқди.
Россия 24 октябрь ва 16 ноябрда миссия мандатини узайтириш бўйича резолюциянинг АҚШ томонидан тайёрланган лойиҳасини блокировка қилди. 16 ноябрь, пайшанба куни овозга қўйилган Россия ҳужжати эса етарлича овоз тўплолмади.
Хавфсизлик кенгаши ҳеч бир ҳужжатни қабул қилолмагач, Япония миссия ишини 30 кунга узайтириш ташаббуси билан чиқди. Лойиҳа 12 та овоз тўплади, аммо Россия вето ҳуқуқини қўллади.
Изоҳ (0)