АҚШ Миллий архиви Федерал қидирув бюросининг 35-президент Жон Кеннедининг ўлимига оид 10 мингдан ортиқ ҳужжатларни эълон қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Эълон қилинган бешинчи тўпламдан 10,7 минг ҳужжат ўрин олган бўлиб, улар орасидаги 144 таси биринчи бор тақдим этилди. 8,3 минг ҳужжат тузатишларсиз эълон қилинди.
Ҳужжатлардан бирида қайд этилишича, ФҚБ Буюк Британиядаги манбалари орқали Кеннедининг қотили Ли Харви Освалд ушбу мамлакатда яшаган ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилган. ФҚБ директорининг исми келтирилган бошқа бир ҳисоботда эса Мексика коммунистик партияси Освалд ишига қизиқиш билдиргани ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп октябрь охирида АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннеди ўлдирилиши билан боғлиқ барча ҳужжатларни эълон қилишга ваъда берган эди.
Изоҳ (0)