Саудия Арабистони Германиядаги элчисини маслаҳатлашув учун чақириб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бу Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэлнинг мамлакатга тааллуқли баёноти билан боғлиқ эканлиги билдирилмоқда.
Ар-Риёд Габриэлнинг сўзларини Германия ҳукумати нуқтаи назари сифатида кўрмаслиги таъкидланмоқда. Шундай бўлса ҳам, Саудиядаги Германия элчисига норозилик нотаси топширилади.
Frankfurter Allgemeine нашрига кўра, Габриэл Ливан ташқи ишлар вазири Жаброн Бассил билан Берлиндаги қўшма матбуот анжуманида Ливан собиқ бош вазири Саъд Харирий Саудия Арабистонида ўз ихтиёрига зид равишда, куч билан тутиб турилмаслиги лозимлигини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)