Австралиянинг AC/DC мусиқий гуруҳи асосчиларидан бири Малькольм Янг 64 ёшида вафот этди. Бу ҳақдаги хабар гуруҳнинг Facebook’даги саҳифасида пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Meduza.
Малькольм Янг гуруҳни 2014 йили, деменция хасталиги сабаб тарк этган эди.
AC/DC гуруҳига 1973 йили ака-ука Малькольм ва Агнус Янглар асос солган. Гуруҳ тарихдаги энг машҳур хард-рок жамоаларидан бирига айланган; гуруҳнинг 1980 йилги Back in Black альбоми тарихдаги энг кўп сотилган пластинкалардан бири ҳисобланади.
2017 йил ҳолатига кўра, AC/DC’нинг илк йиллардан аъзоси бўлган машшоқлардан фақат асосчилардан бири — Агнус Янг қолмоқда.
Изоҳ (0)