2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабзда ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказилади. Бу Президентнинг 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Ушбу анжуманни ўтказиш учун Шаҳрисабзнинг Оқсарой майдонида зарур маданий инфратузилма иншоотларини барпо этилади. Хусусан, майдоннинг тарихий қисмида мақом санъатига бағишланган музей ва миллий созлар лабораторияси ташкил этилади.
Анжуманни юксак савияда ўтказиш учун ҳорижий давлатлардан таниқли мусиқашунос олимлар, санъаткорлар, ижодий жамоалар ва мутахассислар таклиф этилади.
Бундан ташқари, Президент Шаҳрисабз шаҳар маданият саройини капитал таъмирлаш, ҳозирги вақтда Оқсарой майдонидаги мавжуд Мақом маркази ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятларини такомиллаштириш ҳақида ҳам кўрсатма берган.
Изоҳ (0)