• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    «Айрилдим»нинг укаси, мухлислар талаби, ҳаяжон. Хонанда Баҳром Назаровнинг концертидан репортаж

    Хонанда Баҳром Назаров 14—16 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида «Интизор» деб номланган концерт дастурини тақдим этди. Дастурда меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Концертни белгиланган вақтидан 10—15 дақиқа кеч бошлаш сўнгги йилларда барча хонандалар ичида анъанага айланган. Бу анъанага хонанда Баҳром Назаров ҳам «содиқ қолиб», ўз концертини 12 дақиқа кеч бошлади.

    Биринчи бўлим

    Дастур журналист Хайрулла Ҳамидовнинг Ватан ҳақидаги монологи ва шеъри билан бошланиб, хонанданинг «Ўзбекистон — Ватаним маним» номли янги таронаси билан давом этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, биринчи бўлимда, «Айрилдим», «Хато қилдим», «Кулиб деди», «Қанисан», «Акси қолди», «Қиза боқ», «Гапим бор» деб номланган тароналар куйланди. Феруз қаламига мансуб «Кулиб деди», Рауф Парфи қаламига мансуб шеър асосида «Хато қилдим» деб номланган тароналар алоҳида эътирофга муносибдир.

    «Айрилдим»нинг укаси куйланди

    «Кўплаб мухлисларимиз ‘Айрилдим’га ўхшаган яна бир қўшиқ қилинг, дея таклиф беришар эди. «Акси қолди» номли янги таронамизни ‘Айрилдим’нинг укаси деса ҳам бўлади».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Баҳром Назаров шундай дея, мунгли бир қўшиқни илк бор мухлисларига куйлаб берди. Қўшиқ ҳам, у куйланаётганда саҳнадаги катта мониторда кўрсатилган фотолавҳалар ҳам ажойиб чиқди. Қўшиқ давомли қарсаклар билан кутиб олинди.

    «Илк маротаба саҳнага чиққанимда шолғомга айланиб қолган эдим»

    Биринчи бўлим сўнггида хонанда Баҳром Назаров ҳали шогирд мақомида эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. «Ўзим шогирд бўлсам-да, бизга ҳам ака, устоз деб юрган укаларимиз, таъбир жоиз бўлса, шогирдларимиз бор. Шундай шогирдларимиздан бири — Озодбек Назарбековга набира шогирд бўлади», — дея шогирди Шаҳзод Назаровни саҳнага таклиф қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шогирдига: «Ҳаяжон кучлими», дея савол берган хонанда, «Мен ҳам илк марта устозимнинг концертида, саҳнага чиққанимда, шолғомга айланиб қолишимга сал қолган», дея ҳазиллашиб қўйди. Баҳром Назаровнинг шогирди «Мен сенсиз» номли қўшиқни куйлади.

    Иккинчи бўлим

    Иккинчи бўлим «Аёл» деб номланган сокин тарона билан бошланди. Хонанда ушбу қўшиқни айтиш мобайнида бир даста гулни мухлисларга совға ҳам қилди. Баҳром Назаров «Лола, лола» деб номланган қўшиғини тожик тилида куйлади. Тожикча «Лола, лола»га жажжи раққоса қизлар ажойиб рақс тайёрлашгани мухлисларга кўтаринки кайфият улашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастурда бирорта шунчакига, концерт учун, рэпертуарни тўлдириш учун, қўл учида тайёрланган қўшиқни тингламадик. Масалан, хонанданинг «Сен онамга ўхшайсан, ҳилол» деб номланган мунгли, аччиқ хотира ҳикоя қилинган таронаси ва қўшиққа мос суратлар жамланмаси йиғилган мухлисларнинг кўзини ёшлатди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Назаров «Булбулдан бўлсин, булбулдан!», дея талаб қилаётган мухлислари учун куйланиши режалаштирилмаган «Кечикиш» номли қўшиқни жонли куйлаб берди. Бизнингча, дастурда жонли куйланиши лозим бўлган қўшиқлар кўп эди, аммо Баҳром Назаров ҳар йили концертида фақат битта қўшиқни жонли куйлаш билан чекланиб қолмоқда. Озгина вақт, маблағ ва меҳнат билан ҳар йили, ҳеч бўлмаса, 5—6 қўшиқни жонли куйлаш мумкин.

    Ривоят ўзгариб кетишига сал қолди...

    Баҳром Назаров устози, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Нега учрашдик» номли қўшиғини куйлаш арафасида устозлар ҳақида ривоят айтаркан, юнон саркардаси Искандарнинг устози ва отасининг исмини адаштириб юборишига бир баҳя қолди. Бироқ, кучли ҳаяжонини босиб олган хонанда, кейинроқ сўзини тўғрилаб давом эттирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иккинчи бўлимга хонанданинг «Наҳотки» таронаси якун ясади. Ушбу таронага раққоса Паризода яккахонлигида, таъбир жоиз бўлса, такрорланмас рақс ижро қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳа-я, айтмоқчи, концерт дастурида қизиқчи Шукрулло Исроилов меҳмон бўлиб, йиғилганларга хуш кайфият улашди.

    Учинчи бўлим

    Учинчи бўлим концертга номи берилган, Огаҳий ғазали асосида тайёрланган оҳанраболи «Интизор» таронаси билан бошланди. Хонанданинг «Ёмон экан-да» деб номланган таронаси ҳам давомли қарсакларга сабаб бўлди. Бу бўлимда «Йўқ-йўқ», «Жимбир» деб номланган янги тароналар билан бир қаторда туркча «Ринна-ринна» деб номланган қўшиқ ҳам куйланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Пари-пари» деб номланган қўшиқни куйлаб залга тушган хонанда барча мухлисларни рақсга чорлади. «Дил-у жонимдасан» таронасини дастурнинг сўнгги таронаси бўлди. Шу қўшиқдан сўнг Баҳром Назаров: «Концертимиз ёққан бўлса бир кишига, ёқмаган бўлса минг кишига айтинг», деган сўз билан концертга якун ясади.

    18.11.2017, 14:40   Изоҳ (0)   29500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италия 70 йиллик танаффусдан сўнг давлат мадҳиясига эга бўлди

    16.11.2017, 18:29

    Далласдаги аукционда Боб Дилан 500 долларга сотган гитара салкам 400 минг долларга харид қилинди

    14.11.2017, 08:23

    DJ Mag журнали дунёнинг энг яхши дижейлари рейтингини эълон қилди

    24.10.2017, 20:04

    Икки кун қолди: Шуҳрат Дарёнинг концертолди тайёргарлигидан фоторепортаж

    23.10.2017, 15:07

    «Ўзбекконцерт» раҳбари ўзгарди: Азамат Ҳайдаров ўрнига Одилжон Абдуқаҳҳоров

    21.10.2017, 17:33

    Рой Орбисоннинг голограммаси Буюк Британия бўйлаб саёҳатга чиқади

    21.10.2017, 07:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.