Италия 70 йиллик танаффусдан сўнг яна расман давлат мадҳиясига эга бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат сенатининг конституция ишлари бўйича қўмитаси «Италияликлар қўшиғи» (у «Италиялик биродарлар» номи билан ҳам машҳур) давлат рамзига айланиши тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Қўшиқ аслини олганда 1946 йилдан бери Италия мадҳияси бўлиб келаётганди, бироқ эндигина расмий мақом олди. Унинг матни 1847 йилда Гоффредо Мамели томонидан ёзилган.
Ўтган асрнинг 90 йилларида уни алмаштириш тўғрисида баҳслар кетган, муқобил вариант сифатида Вердининг «Набукко» операсидаги Va' pensiero хори таклиф этилганди.
Бироқ якунда 60 йил давомида Италия мадҳияси вазифасини бажариб келган композицияга тўхталишга қарор қилинди.
Изоҳ (0)