Америкалик Лидия Кларкнинг Петра лақабли тўтиқуши бор. Бошқа кўплаб тўтиқушлар каби Петра ҳам гапиришни билади. Шу билан бир қаторда, тўтиқуш «ақлли ёрдамчи» Amazon Echo билан гаплашишни ўрганган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Қуш уйдаги чироқларни ёқишни ва ўчиришни билади. Тақдим этилган видеода Петра «Алекса, барча чироқларни ёқ»,— дея гапирган. Шундан сўнг Alexa чироқларни ёққан.
Иккинчи видеода эса Петра «вуф-вуф» дейиши билан Alexa итнинг акиллаган овозини чиқарган.
Лидия Кларк қушни «ақлли колонка» билан гаплашишга ўргатиши учун бир неча ой керак бўлган. Энди эса Петра мусиқа қўйишни ва сотиб олиш керак бўлган нарсалар рўйхатини тузишни билади.
Изоҳ (0)