Қироллик кобраси — энг катта заҳарли илон; айрим турларининг узунлиги 5,6 метрга қадар етади. Ушбу турнинг номи лотинчада Ophiophagus бўлиб, «илонхўр» деб таржима қилинади. Таиланднинг Краби шаҳрида ўнлаб одамларнинг кўз ўнгида узунлиги 5 метрдан кам бўлмаган кобра ҳамда бир ярим метрли питон ўртасида «олишув» содир бўлди, деб хабар берди National Geographic.
Кобрадан фарқли ўлароқ ушбу судралиб юрувчи калтакесак ва қушлар билан озиқланади.
Кобра питонни енгиши учун уч соат вақт керак бўлди, бироқ у билан озиқланиш кобрага насиб қилмади. Воқеа жойига чақирилган илон тутувчилар рептилияни ушлаб қафасга солди ва уни шаҳардан узоқроққа, ёввойи табиатга қўйиб юборди.
Изоҳ (0)