Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ново-Иерусалим монастирига ташрифи чоғида унинг қўлидаги iPhone X’ни пайқаб қолишди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путиннинг iPhone X’дан фойдаланаётгани акс этган суратлар пайдо бўлган эди. Аммо унга смартфонни иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин вақтинчалик бериб турган эди.
Дмитрий Медведевга келсак, бу унинг шахсий смартфони бўлиши керак, чунки бировнинг телефонида селфига тушиш одобдан эмас, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)