Таиланднинг Пхукет шаҳридаги канализация люкига 3,5 метрли питон тиқилиб қолди, деб хабар берди Тhе Phuket News.
Йўловчилар судралувчини Таиланд ҳарбий-денгиз кучларининг радиостанцияси олдига ўрнатилган банкоматдан бир неча метр наридаги тротуарда пайқаб қолишган. Люк тешигидан илоннинг боши ҳамда 30 сантиметр танаси чиқиб турган.
Қутқарувчиларга рептилияни озод этиш учун 20 дақиқа керак бўлди. Уларнинг тахминича, ёмғирлар ёққанидан ҳосил бўлган сув питон жойлашган «бошпана»ни тўлдириб юборган. У ер юзасига тез чиқишга ҳаракат қилиб, тиқилиб қолган. Қутқариб олинган питон Таиланддаги қўриқхоналардан бирига олиб борилиб, қўйиб юборилди.
Изоҳ (0)