Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумида 12-ўриндан юқорига кўтарила олмаслиги маълум бўлган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби, ўз тарихида илк бор қуйи лигага равона бўлганди.
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Вадим Абрамов бошқарувида тарихда илк бор Олий Лигадан тушиб кетди
Кеча — 16 ноябрь куни Спорт-ТВ каналининг «Гол» кўрсатувида меҳмон бўлган ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, хулосага шошилмаслик кераклигини таъкидлади ва «Нефтчи» Биринчи Лигага тушиб кетмаганини маълум қилди.«Нефтчи» вакиллари жамоа Биринчи Лигага тушиб кетгани ҳақидаги турли ОАВларда берилган хабарлар ҳақиқатга қанчалик тўғри келиши борасида биздан сўради. Ваҳоланки, ПФЛ расмий сайтида бундай маълумот ҳали чиқмади. Демак, «Нефтчи» Олий Лигадан тушиб кетмади.Ташкилот раҳбарининг айтишича, 2018 йилни Олий Лигада ўтказишни истаган клублар лицензиялаш масаласини тўғри ҳал қилиши шарт. Шундай хулосага келиш мумкинки, Олий Лигада 11-ўриндан пастга тушиб кетган жамоалар ҳам элитадаги ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Бунда ўша жамоа лицензиялашни тўғри бажариши, 11-ўриндан юқорида бўлган қайсидир клуб эса аксинча, ишни ҳал қила олмаслиги керак.Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори
Изоҳ (0)