Москва собиқ мэри Юрий Лужков ўзининг «Москва ва ҳаёт» деб номланувчи биринчи автобиографик китобида мэр лавозимидан истеъфога чиқиши сабабини айтиб ўтди, деб ёзади «Ведомости».
«Ҳақиқий сабаби битта эди — Дмитрий Медведевни унинг Россия президентлигига иккинчи муддатга даъвогарлик қилишида қўллаб-қувватлашдан бош тортишим», — деб ёзади Лужков.
Тавсифлаб берилган ҳолат 2010 йилнинг апрелига тегишли. Ўшанда президент бўлиб ишлаётган Дмитрий Медведев «биринчи муддатдаги фаолиятининг фойдасиз натижаларига ва фақат бир муддатгина президент бўлиши ҳақидаги келишувларга қарамай, президент сайловларида иккинчи марта ҳам ғолиб чиқишга уриниб кўришга қарор қилганди», — дея қайд этади собиқ мэр.
Лужковнинг версиясига кўра, Медведев ўз орзуларини ҳудуд етакчилари, аввало Москванинг қўллаб-қувватлашлари билан мустаҳкамлаши керак эди. Бу таклифни Лужковга тадбиркор Борис Хаит етказган. Хаит Лужковнинг Медведевни келаси президент сайловларини қўллаб-қувватлашини кутишаётганини, акс ҳолда, унинг сиёсий карьераси «нафақат якун топиши, балки санкциялар ҳам бўлиши»ни айтган. Лужков эса «узил-кесил рад жавобини берган». 2010 йил сентябрида Медведев Лужковни «ишончни йўқотгани учун» деган сабаб билан ишдан бўшатган.
Изоҳ (0)