Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яманнинг исёнчи-хусийлар назоратидаги ҳудудида йўқолиб қолган франциялик икки аёл журналистни озод қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Журналистлар Ар-Риёддаги авиабазага келтирилгани билдирилмоқда.
Al Arabiya телеканалига кўра, Саада вилоятидан Хаджа вилоятига йўл олган икки аёл 2 ноябрь куни ўғирлаб кетилган.
Шу билан бирга, Gulf News нашри журналистлар ўғирланмагани, балки Яман шимолидаги ҳарбий ҳудуд яқинида рухсатсиз сайёҳат қилганини маълум қилди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича миссия таркибига кирган.
Изоҳ (0)