Испания ички ишлар вазирлиги Бельгия прокуратурасининг Каталония собиқ етакчиси Карлес Пучдемоннинг топширилиши ҳақидаги суд иши мажлиси бошланиши арафасида Пиреней қироллигидаги қамоқхоналар ҳолати ҳақидаги сўровига жавоб берди, деб ёзади «ТАСС». Жавобда айтилишича, Испания экстрадиция қилинган ва озодликдан маҳрум қилинган тақдирда, сиёсатчи бир кишилик камерани танлаши ёки уни ўзининг сафдошлари билан баҳам кўриши мумкин.
Каталония собиқ етакчисини қамоқда сақлаш шароитлари ҳақида Бельгия прокуратурасига йўналтирилган 15 саҳифали ҳужжатда айтилади. Пучдемон «Экстремара» қамоқхонасида сақланади, у ерда айни пайтда Каталония ҳукуматининг бошқа собиқ аъзолари тутиб турилибди. Таъкидланишича, қамоқхонада сиёсатчи кузатув остида бўлади, бу унга нисбатан бошқа маҳбуслар томонидан бўладиган тажовузларнинг олдини олиш мақсадидадир. Шунингдек, Каталония собиқ етакчиси ўз адвокати билан алоқани сақлаб туриши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)