АҚШ мудофаа вазирлиги 16 ноябрь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида президент Дональд Трампнинг истеъфосига даъватни ретвит қилди, деб ёзади «Корреспондент.net». Кейинроқ Пентагон бу хатолик туфайли юз берганини маълум қилди.
АҚШ мудофаа муассасаси Twitter’ида Трампни, шунингдек, демократ сенатор Эл Франкенни ва сенаторликка Алабамадан номзод Рой Мурни истеъфога чиқишга чақирган фойдаланувчининг постини ретвит қилди.
«Ечим оддий. Рой Мур: сайловолди пойгасидан кет. Эл Франкен: Конгрессдан ишдан бўша. Дональд Трамп: президент лавозимидан кет. GOP (Республикачилар партияси) — жинсий ҳужумларни партия масаласига айлантиришни бас қилинг. Бу, худди сизнинг иккиюзламачилигингиз каби — жиноятдир», — дейилади Пентагон ретвит қилган хабарда.
Изоҳ (0)