NASA Ой орбитасига илк учувчисиз миссияни амалга оширадиган ракетани тақдим этди. Бу ҳақда агентлик расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net»
Orion ракетаси ва уни элтадиган ўта оғир Space Launch System ташувчи ракетаси Exploration Mission-1 (EM-1) синов миссияси доирасида ишга туширилиши билдирилмоқда. Мазкур миссия кейинчалик бошқариладиган ракетанинг Ой орбитасига илк парвози учун асос бўлиб хизмат қилади.
«Ишлаб чиқаришнинг эҳтимолий хатарлари учувчисиз миссия 2020 йил июнида старт олиши лозимлигини кўрсатаётган бўлса ҳам, агентлик буни 2019 йил декабрида амалга оширишга умид қилмоқда», — деди агентлик маъмури Роберт Лайтфут.
Қандай хатарлар назарда тутилганига маъмур аниқлик киритилмади.