• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Роберт Мугабе — уй қамоғида, унинг хотини эса қочди. Зимбабведа ҳокимиятни ҳарбийлар қўлга олди

    15 ноябрь тонгида Зимбабве армияси қўмондонлиги мамлакат пойтахти Харарега ҳарбий техника киритди ва 93 ёшли президент Роберт Мугабени уй қамоғида қолдирди. Генераллар мамлакат етакчисининг хавфсизлиги таъминланишига кафолат бериб, уларнинг ҳаракатини «ҳарбий тўнтариш» сифатида баҳоламасликни сўради. Мугабе 30 йил давомида Зимбабве диктатори бўлди, мамлакатни йиллик бир неча миллион фоиз ҳисобида ўлчанадиган гиперинфляция гирдобида қолдирди, бироқ ҳарбийлар президентга тегмасликларини, фақат «унинг атрофидаги жиноятчилар»га чора кўриш истагида эканини билдирди. Айни вақтда, улар президент курсисида Мугабени унинг хотини — Грейс алмаштиришига ҳам қарши чиқмоқда, деб ёзади Meduza.

    Зимбабве пойтахти Хараре кўчаларидаги ҳарбий техника. 2017 йил, 15 ноябрь.

    Зимбабве пойтахти Хараре кўчаларидаги ҳарбий техника. 2017 йил, 15 ноябрь.
    Фото: Meduza

    «Биз шуни англатишни истардикки, бу ҳарбий тўнтариш эмас», — деди Зимбабве армияси генерали Сибусисо Мойо 15 ноябрь куни миллий телевидение орқали чиқиш қиларкан. Унинг таъкидлашича, армия Роберт Мугабе атрофидаги «жиноятчилар» билан ҳисоб-китоб қилмоқчи, бироқ президентни ағдармоқчи эмас. Генералнинг сўзларига кўра, президент «хавфдан тўлиқ холи».

    Роберт Мугабе 31 йилдан бери ҳукмронлик қилаётган Зимбабведаги сиёсий инқироз ўтган ҳафта — мамлакат вице-президенти Эммерсон Мнангагванинг истеъфога чиқарилиши ва унинг мамлакатда ҳукмрон «Зимбабве Африка миллий иттифоқи — Ватанпарварлик фронти» партиясидан четлатилиши билан ўз чўққисига чиқди.

    Президент Мугабе ишдан олинган Мнангагвани ҳокимиятни, хусусан, жодугарлик йўли билан эгаллаб олиш мақсадида фитна уюштиришда айблади. Вице-президент Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)га қочиб кетди ва ўша ердан туриб, унинг ҳаётига таҳдид қилишгани ҳақида баёнот берди.

    Эммерсон Мнангагва, худди Мугабе каби, Зимбабвенинг 1970 йиллардаги Буюк Британияга қарши мустақиллик уруши фахрийларидан. Вице-президент этиб тайинлангунига қадар бир неча вазирликларга раҳбарлик қилган ва сиёсий шафқатсизлиги сабаб Тимсоҳ лақабини олган. Мнангагвани армия қўллаб-қувватлар ва у Мугабенинг эҳтимолий меросхўри сифатида кўриларди. Иккинчи ворис деб Мугабенинг хотини — Грейс Мугабе аталарди, шу сабабли ҳам Мнангагванинг ҳайдалиши Грейс учун «йўлни тозалаш» сифатида баҳоланди.

    Эммерсон Мнангагва (чапда) ва Роберт Мугабе. 2017 йил, 27 февраль.

    Эммерсон Мнангагва (чапда) ва Роберт Мугабе. 2017 йил, 27 февраль.
    Фото: Meduza

    Бироқ ҳарбийлар воқеаларнинг бундай ривожига қарши чиқди. 13 ноябрь, душанба куни Зимбабве қуролли кучлари бош қўмондони генерал Константино Чивенга баёнот билан чиқиб, ҳукмрон партия таркибида аксарияти «мустақиллик учун кураш» иштирокчилари бўлган ўз фикрдошларига қарши тозалашлар ўтказилишига йўл қўймаслигини маълум қилди. Чивенга огоҳлантирди: «Иш бизнинг инқилобимизга дахл қилса, ҳарбийлар иккиланиб ўтирмайди».

    Президент генералнинг огоҳлантиришига жавоб бермади, пойтахт Хараре кўчаларида ва ижтимоий тармоқларда ҳарбийлар тўнтаришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Хорижий элчихоналар, жумладан, АҚШ ва Буюк Британия дипломатик миссиялари Зимбабведаги ўз фуқароларидан, мамлакатдаги ноаниқ сиёсий вазият туфайли, юқори даражада эҳтиёткор бўлишни сўради.

    15 ноябрга ўтар оқшом Харареда оғир ҳарбий техника пайдо бўлди. Пойтахт марказида, AP News ахборотига кўра, камида учта портлаш овози жаранглади. Президент ва амалдорлар истиқомат қиладиган шимолий туманлардан отишма овозлари эшитилди. Чоршанба тонгида пойтахтдаги вазият нисбатан сокин эди, дейди The New York Times’нинг Хараредаги мухбири. Ҳарбийлар ҳукумат биноларига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйганди.

    Кўринишидан, Зимбабведаги ҳокимият алмашинуви қон тўкишларсиз юз берди: ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида ахборот йўқ. Норасмий маълумотларга кўра, Зимбабве молия вазири ва Грейс Мугабенинг яқин сафдоши ҳисобланган Игнатиус Чомбо қўлга олинган. Мамлакат раҳбари эса уй қамоғида. ЖАР президенти Жейкоб Зума Мугабе билан гаплашгани ва унда «ҳаммаси жойида» эканини маълум қилди.

    Жаҳон жамоатчилиги ушбу тўнтаришга, боз устига, Роберт Мугабенинг аҳволидан келиб чиқиб, қандай баҳо бериши ҳозирча номаълум. Ғарбда уни диктатор деб ҳисоблашади, бироқ Африкада унинг ёнини оладиганлар ҳали кўп. Зимбабвенинг бош савдо ҳамкори Хитой эса юз берган воқеани «мамлакатнинг ички иши» деб атади.

    Бу — 93 ёшли Роберт Мугабе ҳукмронлиги даврида президент ва армия ўртасида юзага келган илк зиддият. Армия доимо Мугабе 1980 йили, Зимбабве Буюк Британиядан мустақил бўлиши билан ўрнатган тузумнинг таянчи бўлиб келган (Мугабе биринчи марта 1987 йили президент этиб сайланган, унгача мамлакатни бош вазир сифатида бошқарган).

    Мугабе ҳокимият тепасига келган вақтда Зимбабве Африка мамлакатлари орасида энг кучли иқтисодиётлардан бирига эгалик қилар эди. Ҳозир эса мамлакат жаҳоннинг энг қашшоқ 30 мамлакати қаторида. Нолинчи йилларда Зимбабведа кучли иқтисодий инқироз бошланиб, 2008 йилда ўз чўққисига чиқди — мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 18 фоизга қисқариб, инфляция даражаси 231 миллион фоизга етди. Энди иқтисодиётчилар янги инқироз юз беришидан хавотирда: 2017 йил сентябрь ойи маълумотларига кўра, мамлакатдаги инфляция кўрсаткичлари йиллик 243 фоизга етган.

    Роберт Мугабе хотини Грейс билан. 2017 йил, 18 апрель.

    Роберт Мугабе хотини Грейс билан. 2017 йил, 18 апрель.
    Фото: Meduza

    Иқтисодий муаммолар Мугабенинг ҳокимият тепасида қолишига халал бермади, у 2018 йилги сайловда қайта сайланишни режалаштирган эди. Мугабе ҳозирнинг ўзида ҳам жаҳондаги энг кекса президент ҳисобланади; қайд этиш жоиз, 2017 йил бошида Грейс Мугабе унинг эри қайта сайланишига «ҳатто ўлим ҳам халал бера олмаслиги»ни таъкидлаган эди. «Вақт-соати келиб, Парвардигор Мугабенинг жонини олса, биз унинг мурдасини номзод сифатида қўямиз. Кўрасиз, одамлар шунда ҳам унга овоз беради», — деганди у.

    Грейс Мугабе эридан 41 ёшга кичик, у биринчи хоним сифатида узоқ вақт хайрия ишлари билан шуғулланган. Бундан ташқари, у исрофгарчилиги билан ҳам танилган; шу боис, лақаби — «Gucci Грейс». У икки йил аввал — Мугабенинг саломатлиги ёмонлашиб, президентнинг эски қадрдонлари унинг иқтисодий сиёсатини танқид қилишни бошлаганидан сўнг — мустақил сиёсий фаолиятга киришган эди.

    Ҳокимиятни ҳарбийлар эгаллаб олганидан сўнг, Грейс Мугабе мамлакатдан қочишга муваффақ бўлгани айтилмоқда. Тахминларга кўра, у Намибияга йўл олган.

    15.11.2017, 22:30   Изоҳ (0)   16375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой КХДРга қарши санкцияларни кучайтиришда фақат БМТ резолюцияларини тан олишини билдирди

    15.11.2017, 18:26

    Қримга АҚШ инспекторлари киритилмаслиги маълум қилинди

    15.11.2017, 18:07

    Airbus 49,5 миллард доллар эвазига 430 та самолёт етказиб бериш бўйича битимлар пакетини имзолади

    15.11.2017, 17:26

    Беларусда ИШИД тарафдори 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди

    15.11.2017, 17:12

    «Вагнер» қўмондони «Путиннинг ошпази»га тегишли ресторан бизнесининг раҳбарига айланди

    15.11.2017, 16:36

    Меҳрибон Алиева Парижда Озарбайжон пойтахтини Expo 2025 кўргазмасини ўтказишга номзод шаҳар сифатида тақдим этди 

    15.11.2017, 15:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.