АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам учун 350 миллион доллар тақдим этишга овоз берди ва унинг йўналишларини кенгайтирди. Бу ҳақда АҚШдаги Украина элчихонасининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Вакиллар палатаси ‘Миллий мудофаа эҳтиёжлари учун 2018 йилги АҚШ бюджети’ ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. У хавфсизлик соҳасида Украинага кўмак учун 350 миллион доллар ажратишга имкон беради. Бу сумма ўтган йилги маблағга тўғри келади », — дейилади хабарда.
Украиналик дипломатларга кўра, қонун лойиҳаси мамлакатга мудофаа кўринишидаги қурол-аслаҳа етказишга ҳам рухсат беради.
Ҳужжат кучга кириши учун Сенат томонидан маъқулланиши керак. Шундан сўнг президент Дональд Трамп имзо чекиши учун киритилади.
Изоҳ (0)