АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Суриянинг Дайр аз-Завр вилоятида, Ироқ чегарасига яқин Дуайжи қишлоғида бомбардимонлар амалга ошириб, тинч фуқароларнинг ҳалокатига сабаб бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу борадаги маълумотни Суриянинг SANA давлат агентлиги тарқатди.
Айтилишича, авиация Тал ал-Шаер кварталига ҳужум қилган.
Ракеталардан бири тез ёрдам машинасига тегди. Машина ичида бўлганларнинг бари ҳалок бўлди.
Сурия кўпдан бери АҚШ бошчилигидаги коалицияни ҳужумлар чоғида тинч фуқаролар ўлими билан ҳисоблашмасликда айблаб келмоқда. Шу муносабат билан Сурия БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, бир неча марта коалиция кучларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.
Изоҳ (0)