Forbes журналининг 100 йиллигига бағишлаб, Foxconn компанияси асосчиси, тайванлик миллиардер Терри Гоу ўз карьераси ҳақида қисқа эссе ёзди.
«Ўз карьерамнинг биринчи 20 йили давомида мен пул ишлаб топиш учун ҳамма кучимни сарфладим. Пул зарур эди, чунки усиз ўз олий мақсадларимга эриша олмаган бўлардим.
Сўнг 20 йил давомида мен ушбу олий мақсадларимга интилдим. Вақт ўтиши билан ҳаётим янгича мазмун касб этди ва мен қўйилган мақсадларга эришиш учун аслида қандай ишлаш кераклигини тушуниб етдим.
Кейинги 20 йил мен ўзимга ҳузур-ҳаловат келтирадиган нарсалар устида ишламоқчиман. Қизиқишларим ва приоритетларимни ҳисобга олган ҳолда, ҳаётий тажрибам ва менинг аввалги муваффақиятларим ёш авлодни тайёрлашда айнан қўл келди. Тез орада у ҳам дунё учун янги ва фойдали нарсани бера олади.
Ўзининг касбий ҳаёти давомида ушбу босқичларнинг учаласидан ҳам ўта оладиган одам — ҳақиқий бахти чопган одам».
Изоҳ (0)