Британия парламентининг 40 нафар консерватор депутати бош вазир Тереза Мэйга ишончсизлик ҳақида умумий мактуб ёзишга рози бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Депутатлар Евроиттифоқ Британия тузилмадан чиқиш бўйича барча молиявий масалаларни келишмагунча Brexit юзасидан музокараларни музлатиш билан таҳдид қилаётгани туфайли шундай қарор қабул қилди.
The Times нашрига кўра, айрим вазирлар ҳам депутатлар тарафини олди. Уларни Мэйнинг Brexit масаласидаги ёндашуви қониқтирмаяпти.
Юзага келган вазият бош вазир истеъфосига олиб келиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)