АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Вьетнамда бўлиб ўтган APEC саммити доирасидаги учрашувига баҳо берди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
«Россия президенти Владимир Путин билан учрашдим. Сурия бўйича яхши муҳокама бўлди. Хавфли Шимолий Корея танглигини бартараф этишда у ва Хитойнинг ёрдамига умид қиламан. Бу борада олдинга силжидик», — деган ёзув қолдирди АҚШ президенти Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, Трамп Россия билан яхши муносабатлар ўрнатиш фойда келтиришини билдириб, бунга қарши чиқаётганларни танқид остига олди.
«Қачон барча аламзадалар ва аҳмоқлар Россия билан яхши муносабатлар биз учун ижобий ҳолат эканлигини англаб етади? Улар доим сиёсатни ўйин қилади, бу эса мамлакатимиз учун ёмон. КХДР, Сурия, Украина, терроризм масалаларини ҳал этишни истайман, Россия эса бунда жуда катта ёрдам бериши мумкин!» — қўшимча қилди Трамп.
Изоҳ (0)