Ироқ ИШИД билан курашда жуда катта маблағ йўқотди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Ироқнинг ИШИДга қарши урушдаги йўқотишлари 100 миллиард долларга етди», — деди Ҳайдар ал-Ободий.
Мамлакат ҳарбийлари ой бошида Ал-Қоим шаҳрини озод қилган эди. 11 ноябрь, шанба куни эса террорчиларнинг мамлакатдаги сўнгги таянч нуқтаси — Рава шаҳрига ҳужум бошланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.