Биринчи ўта енгил вазнда (47,6 кг) жанг қилувчи Ҳасанбой Дўстматов WBA камари учун жанг қилади.
WBA ташкилоти минимал вазн тоифасида жаҳон чемпиони Тамману Ниёмтронгнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берган эди.Таиландлик чемпионга ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов рақиблик қилади.
Маълум бўлишича, Дўстматовнинг жамоаси жангни Олимпиададан кейин ўтказишни сўраб, илтимоснома киритган. Ташкилот эса бу сўровни маъқуллаган.
Ниёмтронг жамоаси ҳам бунга рози бўлган. Таиландлик боксчи эндиликда ихтиёрий ҳимоя жангини ўтказади. Ҳасанбой Дўстматов ҳамда таиландлик боксчи ўртасидаги жанг санаси ҳозирча номаълум.
Маълумот учун
- Ҳасанбой Дўстматов Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да ғалаба қозонган эди.
- У финалда ҳамюрти Шаҳзод Музаффаровни мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)