• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Олтинчи қаватдан ташлаб юбориш билан қўрқитилган, заводи тортиб олинган: “Саидазиз медгородок”дан жабрланган тадбиркор ҳикояси

    Ўзбекистонда 2023 йилнинг декабрь ойига қадар юзлаб, минглаб тадбиркорлар “кўча” зўравонлигига учраган, таҳдидлар қурбони бўлган. Натижада миллиардлаб даромад келтирадиган бизнесидан ажралган. Ўша йили “кўча” фаолиятига чек қўйилгач, жабрдийда тадбиркорлар юрак ютиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилган.

    “Дарё” ана шундай кўча зулмидан азият чекиб, бизнесидан ажралган тадбиркор Мурод Тўхтаев билан суҳбатлашди. 

    Мурод Тўхтаев.
    Фото: “Дарё”

    Тадбиркорнинг тушунтиришича, у бизнесдаги ҳамкори Собир Исомуҳаммедов билан 2005 йилда печене завод ташкил этган бўлиб, заводнинг даромади миллиардларга етганда ўзаро келишмовчилик юзага келган. Дастлаб заводдан ҳайдалган Мурод Тўхтаев 2022 йили “кўча” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев талаби билан ҳужжатдан ҳам ўчирилиши керак бўлган. Бироқ айрим сабабларга кўра, ҳужжат ишлари тўхтаб қолган. 

    Фото: “Дарё”
    2022 йили кунларнинг бирида бизнесдаги ҳамкорим Собир Исомуҳаммедов Миробод туманидаги офисига чақирди. Кечки пайт соат 8 да борсам, офисга киришим билан менга дўқ қилиб, бизнесдаги улушимдан воз кечишим кераклигини, менинг даромадга умуман ҳаққим йўқлигини айтиб, “осонликча улушингдан кеч”, деди. Агар кечмайдиган бўлсам, улушимни Саидазиз ёрдамида мендан тортиб олишини маълум қилди. Бир оздан сўнг ёнимизга кириб келган Саидазиз ва унинг йигитлари улушимдан ўз хоҳишим билан воз кечишим кераклигини, эртадан бошлаб завод уники эканини айтди. Менга дўқ қилди. Ўлдириб юборишини таъкидлади.
    Собир ака Саидазизга “бунга кечаги жойни кўрсат” дегач, Саидазиз ва унинг шериклари мени олтинча қават деразаси ёнига олиб боришди. Агар бизнесдаги улушимдан воз кечмасам, икки қўлим ва бошимни деразадан чиқариб, шу ердан ташлаб юборишларини, ўлдиришларини билдирди. Мен эса қўрққанимдан “хўп, улушимни бераман” дедим. Эртасига нотариусга бориб, қўл қўйиб беришга рози бўлдим ва ярим кечаси соат иккида уйимга қайтдим, — дейди тадбиркор. 
    Саидазиз Сайдалиев офиси жойлашган бино.
    Фото: “Дарё”

    Жабрланувчининг билдиришича, бу воқеага унинг жияни Алишер ва Фаррух исмли ҳисобчиси гувоҳ бўлган. 

    Фото: “Дарё”
    Ўша куни Фаррух исмли ҳисобчимизни ҳам чақиртиришди. 2009 йилдан 2022 йилгача бўлган барча ҳисоб-китобларни кўрсатдик. Шунга қарамасдан Фаррухга ҳам босим қилишди, қўрқитишди. Ўша кунги воқеаларга жияним Алишер ва Фаррух гувоҳ. Бизни ярим кечаси соат иккигача ушлаб ўтиришди. Кейин эртаси куни нотариусга бориб, улушимни ўтказиб беришни ваъда қилиб, уйга қайтдик, — дейди суҳбатдош. 
    Саидазиз Сайдалиев офиси жойлашган бино.
    Фото: “Дарё”

    Мурод Тўхтаевнинг айтишича, улар уйга қайтаётган пайтда милицияга мурожаат қилмаслик ҳақида огоҳлантирилган. 

    Мурод Тўхтаев.
    Фото: “Дарё”
    “Милицияга бормагин, ҳамма жойда менинг кўз-қулоғим бор. Агар бирор жойга бориб, шикоят қилсанг ўзингдан кўр”, деб қўрқитишди, — дейди у. 

    Кўча зулмидан қутилган тадбиркор ўша куни тонгда Фарғона вилоятига жўнаб кетган. 

    Саидазиз Сайдалиевнинг муҳрланган офиси.
    Фото: “Дарё”
    Ишлар сал тинчисин дедим, қолаверса улардан қўрққаним учун Фарғонага жўнаб кетдим. Йўлда кетаётсам, телефон қилишди ва кечаги гап ҳалиям кучда дейишди. Такрор-такрор телефон қилишгач, эртаси куни Тошкентга қайтиб келдим. Келишим билан офисимга Азиз ва Жамшид исмли болалар келиб, ҳужжатлар тайёр эканини қўл қўйиб берсам етарли бўлишини билдиришди. “Агар қўл қўймасанг, Собир Исомуҳаммедов ва Саидазизлар сенга ёмон бўлишини такрорлашди. Ўлдирамиз” дейишди, — дейди тадбиркор. 
    Муаммоларга сабаб бўлган печене заводи.
    Фото: “Дарё”

    Мурод Тўхтаевнинг айтишича, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 2024 йилнинг 14 июнь куни Саидазиз Саидалиев ва икки нафар кишининг унга нисбатан қилган хатти-ҳаракатлари учун яна бир суд иши бошланган. Суд иши доирасида Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми “а” банди, “в” банди (товламачилик), Собиржон Исомуҳаммедов 165-модда 3-қисми “а” банди, “в” банди (товламачилик), 168-модда 3-қисми “а” банди, “б” банди (фирибгарлик), 168-модда 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) ҳамда Мирсолих Мирхўжаев 165-модда 3-қисми “а” банди, “в” банди (товламачилик) билан айбланмоқда.

    Саидазиз Сайдалиевнинг муҳрланган офиси жойлашган бино.
    Фото: “Дарё”
    Бугунги кунларда давом этаётган судда Саидазиз ва ёнидаги йигитлари суд қилинмоқда. Улар буюртмани бажаргани учун жавоб беряпти. Лекин буюртмачи очиқда юрибди-ку. Тағинам гаров эҳтиёт чораси қўлланилган бўлса-да, масъул ташкилотлар хабардор қилинмаган ҳолда ҳаж сафарига жўнаб кетибди. Зоир деган бола гувоҳ бўлиб ўтибди. Асад деган бола умуман кўринмаяпти. Улар ҳам ўша куни воқеанинг асосий иштирокчиси бўлган-ку. Собир Исомуҳаммедов ҳаж сафарида юрганини исботлаш учун менга расм ташлаб юборибди. Қўлингдан нима келади деб, — дейди тадбиркор. 
    Муаммоларга сабаб бўлган печене заводи.
    Фото: “Дарё”

    Тадбиркор Мурод Тўхтаевнинг қўшимча қилишича, Собир Исомуҳаммедов билан 2005 йилда бошлаган шериклик асосидаги тадбиркорлик фаолияти дастлаб ривожланмай, банкротлик ёқасига келган. Бизнес йиллар ўтиб, ўзини оқлаб, даромад келтира бошлаган. Бўш турган биноси ва мавжуд эски дастгоҳларини берган улушдор Собир Исомуҳаммедов даромад кела бошлагач, шериги Мурод Тўхтаевни уни алдаётганликда, асосий даромадни еб кетишда айблаган. Дин пешвосининг олдига олиб бориб, бизнес бошланишига катта ҳиссаси борлигини айтиб, ҳақдорлиги борасида сўраган. Шунда ҳам кўнгилдагидек жавоб ололмагач, шеригига МЧЖ ташкил этиб, тенг улушдор сифатида ишлашни таклиф қилган. Кўп ўтмай, яна ғирром йўлни танлаб, печене заводининг оёққа туришига сабабчи бўлган тадбиркорни “ўйиндан чиқариш”га уринган. Алалоқибат 2019 йилдан бошлаб, шериги Мурод Тўхтаевни заводга ҳам киритмай қўйган. Ва шу кунга қадар у ўз мулкига эгалик қилолмаяпти. 

    20.06.2024, 22:56   Изоҳ (0)   29874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    20.06.2024, 22:35

    Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш тизимида парламент назорати кучайтирилади

    20.06.2024, 22:25

    Бухоро ва Қашқадарёда “валютчик”лар ушланди

    20.06.2024, 22:05

    Сенатнинг 53-ялпи мажлисида бош прокурор лавозимига номзод кўриб чиқилади

    20.06.2024, 20:10

    Ўзбекистон Хитойдан келаётган сайёҳлар сонини 1 млн нафарга етказмоқчи 

    20.06.2024, 19:55

    Шавкат Мирзиёев “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрди

    20.06.2024, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    16 август, 23:26
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34

    Суперлига. “Нефтчи” “Навбаҳор”дан, “Динамо” “ОКМК”дан устун келди

    Спорт | 16 август, 21:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.