Исроил ҳарбийлари Сурия билан чегарада учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширди. Бу ҳақда армия мабуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Дрон Исроил ҳаво ҳудудига Голан тепаликлари томонидан киришга уринди. Уни қўлга олиш учун Patriot зенит-ракета комплексидан фойдаланилди.
Ҳарбийлар қурилма Россияда ишлаб чиқарилганини билдирди ва унинг Сурия ҳукумат кучларига тегишли эканлигини тахмин қилди.