Ливан армияси патрули Баалбек водийсида жангариларнинг ўқ ёмғири остида қолди. «РИА Новости» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида беш ҳарбий хизматчи яраланган.
Ҳодиса Баалбек водийсидаги Дор-ул-Восия туманида юз берган. Бу ҳақда маълумот олиниши билан, отишма юз берган ҳудудга қўшимча кучлар ташланган.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтда отишмани келтириб чиқарган жангариларни таъқиб этиш ишлари олиб борилмоқда.