Ироқ қўшинлари ИШИД террорчилик ташкилотининг мамлакатдаги сўнгги таянч нуқтасига — Сурия чегарасида яқинидаги Рава шаҳрига ҳужумни бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» Ироқ армияси қўмондонлигига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Ҳарбий бўлинмалар ва халқ кўнгиллилари Румана ҳудуди ва Рава шаҳрини озод этиш учун кенг кўламли операцияларни бошлаб юборди», — дейилади операция қўмондони Абдуламир Яралланинг баёнотида.
Октябрь ойи охирида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ИШИДнинг мамлакат ҳудудидаги сўнгги таянч нуқталари — Ал-Қаим ва Рава шаҳарларини жангарилардан озод этиш операциялари бошланганини маълум қилган эди.
Ҳарбийлар ноябрь ойи бошида Ал-Қаим шаҳрини озод этди ва Сурия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини қайта тиклашга муваффақ бўлди.
Аввалроқ, Ироқ ҳарбийларини қўллаб-қувватловчи АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироқ ИШИД террорчиларидан деярли бутунлай озод этилганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.